Умумий ювиниш жойларида ювиниш хукми

Ассалому алайкум! Мен ва биродарларимни бир савол қийнаяпти. Бизлар яъни Зарафшон шахри жамоаси кўпчилигимиз завод ва цехларда ишлаймиз. Иш жараёнимизда бизларнинг танамизга хар хил захарли чанглар, парлар ва суюкликлар ёпишади. Бу каби захарли нарсаларни кетказиш мақсадида ишхонамиздаги умумий ювиниш жойларига кириб ювинамиз. Лекин бу ювиниш жойида кўпчилик инсонлар одобсизларча ўзаро гаплашиб ва яна яланғоч ҳолларида ювинадилар. Шу холатда бизларга шу ювиниш жойида ювинишимиз жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингизни ва кўзингизни тўсган ҳолатда ювинасиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:24 | Савол-жавоблар | 149 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar