Таямун қилишлик
Ассалому алайкум! Бу саволи беришга бироз ҳижолат бўлябман лекин тўғриси кўпчиликдан сўраб кўрдим ҳамма ҳар хил маслаҳат берябди шунга сизларга мурожат қилдим 2 йилча бўлди Намоз ўқиб бошлаганимга Алҳамдулиллаҳ лекин шу вақт ичида ҳар кун таҳорат олгандан шамоллаб қолдим кейин акам маҳалламиздаги имомлардан сўраган эканлар таҳоратни ўрнига таяммум қилса бўладими дегандила улар бўлади дейишди лекин кўнглим таяммум билан ўқишимга бироз ғаш бўларди кейин тузлагач яна таҳорат олиб ўқидиган болдим ҳозирда яна шамоллаб қолдим яна тайямун қилиб ўқисам бўладими ёки нима қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало сувни иситиш, таҳорат олиш учун қулай шароит яратиш, таҳоратдан сўнг дарҳол қуриниш, исиниш чораларини кўриш лозим. Шундан кейин ҳам сув ишлатиш туфайли бирор аъзога талафот етиши ёки хавфли касалликнинг кучайиб кетиши эҳтимоли бўлсагина таяммум қилишга рухсат бўлади. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 05:41 | Савол-жавоблар | 162 | Таҳорат