Ҳақни билмай бировни ҳақини ейиш

Ассалому алайкум! Мен ёшликдан отасиз ўсдим 8-синфдан ишлаганман ресторанда биров нимадир олиб кел деса минг ёки 2минг зиёд айтиб ёки 1-2 минг қолса қайтармас эдим буни оғир гунохлигини билмасдим кейин нон ташидим нонни йўлда 1-2 та сотсам ўзим олиб қолардим бошлиқ санамасди рестаранга ҳам элтардим. Йўлда сотсам уни ҳам алдардим. Хўжайиними хам овқат егани келганларни хам рози қилиш учун ҳозир тополмайман. Нима қилай қарздан қутилиш учун, боримни бераман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳақ эгасини қидириб топишингиз керак. Ҳозир бир одамни топиш қийин бўлмай қолган. Эълон қиласизми ёки бошқа йўлини қиласизми топишингиз керак. Агар ҳамма чораларини қилгандан кейин ҳам топилмаса савоб умид қилмасдан ўшалар номидан фақир-мискинларга садақа қиласиз. Қачон ҳақ эгалари топилганида ўша ҳақни адо қилиб розилигини оласиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:24 | Савол-жавоблар | 150 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar