Валийсиз никоҳ
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳанафий мазхабида никоҳда валий хозир бўлиши никоҳнинг шарти, рукни эмас дейилган. Мазхабимиз уламолари валийсиз ва икки одил гувоҳсиз никоҳ йўқ маносидаги хадисни бу хадис комил никоҳ хақида деган изоҳдан яна бошқа қандай изоҳлашади? Савол беришимнинг боиси хозир бизда никоҳ ўқиётган пайт валийлар деярли қатнашмайди. Агар валийлар кимнидир вакил қилиб жунатади десак вакил бўлишга тўғри келмайдиган инсонларам бораётган бўлиши мумкин. Валийлар никоҳ пайти хозир бўлиши керакми ёки никоҳланаётгани хақида хабардор бўлганининг ўзи етадими? 2). Ҳозирда кўп тарқалаётган яширинча никоҳ хақида. Сир эмас жамиятда ажрашган бева аёллар кўп учрамоқда. Ота-онасидан ёки танишларидан яширган ҳолда никоҳлаб олиб яшаётганларнинг никоҳи дуруст хисобланадими? Бу зино эмасми? Зеро улар бундай аёлларни зинодан сақланишга ёрдам бериш мақсадида уларни никоҳлаб олишаётганини хам такидлашади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Хабардор бўлиши етади.
2). Никоҳнинг шартлари топилса, зино эмас. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 21:40 | Савол-жавоблар | 242 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Хабардор бўлиши етади.
2). Никоҳнинг шартлари топилса, зино эмас. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 21:40 | Савол-жавоблар | 242 | Оила ва турмуш