Ота ҳақида савол
Ассалому алайкум! Аввалроқ, яъни 2019/05/08 да сизлардан “ОТА ҲАҚИДА САВОЛ” номли дўстимнинг саволига жавоб олган эдим. Дўстим куни кеча ўқиди сиз азиз устозларнинг жавобингизни ва яна савол йўллашимни илтимос қилди. Дўстим менга: “Мен отамни рози қилишни, ҳурмат қилишни, уларга яхшилик қилишни астойдил ҳоҳлайман ва бунинг учун тайёрман, лекин ўзим улардан рози бўла олмаяпман менга бўлган беэътиборликлари ва маъсулиятсизликлари учун” деяпти. “Отамдан рози бўлмаслигим мумкинми мен уларни рози қилган тақдиримда ҳам?”. Дўстимнинг бу саволига жавоб кутиб қоламан! Олдиндан катта раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Энг пиёниста ва зинокор ота ҳам бегоналар учун ўша сифатда бўлса ҳам, ота фарзандлари учун фарзандлари юзига кулиб боқса қабул бўлган ҳаж ва умранинг савобини оладиган мақомда бўлади. Текиндан шундай савоб турганида шайтонни гапига кириш аҳмоқликдан бошқа нарса эмас. Шайтон ҳамма вақт савоб олинадиган фурсат бўлганида қўлдан кетказишга ҳаракат қилади. Халқимиз бекорга “Отанг тўнғиз бўлса боғлаб боқ” деб айтмаган. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 21:52 | Савол-жавоблар | 142 | Оила ва турмуш