Уч талоқни никоҳ қилса бўлади дейишяпти

Ассалому алайкум! Агар эр хотинига телефонда "сен талоқсан, сен уч талоқсан" деса нечта талоқ тушган бўлади. Уларни қайта никоҳласа бўладими? Фатвода “ўқиса бўлади” дейишяпти
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Уч талоқ тушади. Никоҳ ўқиса бўлмайди. Бу каби ҳолатда нима қилиш кераклиги ҳақида қуйида "Бахтиёр оила" китобидан иқтибос қиламиз. Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:53 | Савол-жавоблар | 153 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar