Саҳарликка кеч туриш

Ассалому алайкум! Бугун саҳарликка 03:18 да уйғондим. Туриб саҳарлик қилгунимча вақти ўтиб кетганини билмай қолибман. Кейин 03:37 да оғиз ёпдим. Рўза тутган бўламанми ёки қазосини тутаманми, ёки каффоратга ўтадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қазосини тутасиз. Саҳарликни тақвим вақтидан 20 дақиқа аввалроқ тугатиш мустаҳаб амалдир. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:56 | Савол-жавоблар | 151 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar