Дуо қилиш жоизми?

Ассалому алайкум! Баъзи тадбир ёки базмларда спиртли ичимликлар ичаётган давраларга тасодифан дуч келиб қолсак улар дуо қилиб беришимизни сўрашса, ўша жойда Аллоҳни номини тилга олиб дуо қилиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши Аллоҳнинг лаънати ёғилаётган жойларга яқинлашмайди. Тасодифан бориб қолинса тез чиқиб кетиш керак. Дуо қилсангиз динни таҳқирлаган бўласиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:57 | Савол-жавоблар | 158 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar