Рўзага кечикиш

Ассалому алайкум! Эҳтиётсизлик қилиб оғиз ёпиш вақтидан 1 минут кеч қолибман. 1)Тавба қилиб, шу кунга рўзамни давом эттирсам, қабул бўлиши мумкинми? 2) Қазосини тутиб бермоқлигим аниқ бўлса, бугунги куним учун оғзим очиқ ҳисобланадими ёки давом эттирмоқлигим зарурми? Олдиндан катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Давом этилади ва қазосини ҳам тутиб берилади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:02 | Савол-жавоблар | 134 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar