Ал-Азкор китобидан савол

Ассалому алайкум! Қўлимдаги Ал-Азкор китоби Ғофур Ғулом номидаги нашриётда 2018 нашр қилинган экан. Ушбу китобнинг 349-БОБ 518-бетида бир ҳадис келтирилиб ўтилган: Ибн Масуддан (розияллоху анхумо) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам << Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва менинг Аллоҳнинг Расули эканимга гувоҳлик берган мусулмон кишининг қони ҳалол эмас, фақат уч нарсанинг бирида ҳалолдир ( яъни, ўлдириш жоиз): улар оилали зинокор бўлса. Нафс нафс билан, яъни қасос. Жамоатдан ажраб, динини тарк қилувчи>, дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривояти. Шундай деб ёзилган ривоятни ўқидим. Шу ҳадис сахихми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, саҳиҳда. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 19:58 | Савол-жавоблар | 162 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar