Аёлим фарзанд кўрмаган эди
Ассалому алайкум! Мен бундан 11йил олдин турмуш қургандим, лекин ўртамизда фарзанд бўлмади кейин аёлимга тушинтирдим. Яна уйланишимга рози бўлди. Иккиламиз ҳам беш вақт намоз ўқиймиз. Мен уйландим, шароитим яхши моддий тарафдан. Лекин мана бунга олти ой бўлди. Уйланганимдан кейин ҳар хил низолар келиб чиқди. Аёлим “мен қўшхотинликка чидаб билмайман” деб Россияга акалари билан кетиб қолди. “Яшасанг битта хотин бўлса яшайман, бўлмаса чидамайман” деб кетди. Мен унга шу пайтгача ҳеч нарса демаганман яхши гапларни айтиб кўнглига қараганман. Энди у мендан “сендан кутмагандим бундай қилишингни мени алдаб келдинг”, деб мендан хафа бўлиб кетди. “Тавбанг қабул бўлмайди эринг рози бўлмагунча” десам ҳам тушунмаяпти. Нима қилишни билмаяпман. Ёшимиз ҳам 40 га яқинлашган. Кетганига 15 кун бўлди. “Фақат мени десанг қайтаман” деяпти. Нима қилай? Жавобни аёлимга жўнатаман. Шу иши хатолигини тушинсин .Энди мен ўзимни ўйлаб турганим йўқ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Оилани сақлашга ҳаракат қилинг. Бундай ҳолатда агар жуда бўлмаса бир талоқ қўйиб кузатинг. Инсофга келиб қолса яна қайта никоҳлаб олаверасиз. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:02 | Савол-жавоблар | 148 | Оила ва турмуш