Абу Суфён розияллоху анҳу ҳақларидаги ҳадис

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Абу Суфён жаннат йигитларининг саййидидир»  каби маънода хадислари борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Абу Суфён куняси билан икки саҳобий машҳур бўлганлар. Бирлари Абу Суфён ибн Ҳарб бўлиб, Макканинг зодагонларидан бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қизи Умма Ҳабиба розияллоҳу анҳога уйланганлар. Исми Сохр бўлган. Яна бирлари Абу Суфён ибн Хорис бўлиб, унинг исми Муғийра бўлган. Ибн Абдулбарр ва ибн Саъадлар ривоятида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу саҳоба ҳақида “Абу Суфён ибн Хорис жаннат аҳли йигитларининг саййида” деганлар. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакисининг ўғли бўлган. Макка фатҳи йилида иймон келтирган. Валлоҳу аълам!

28 Апрел 2022, 19:00 | Савол-жавоблар | 153 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar