Рамазонда шайтонни кишанланиши

Ассалому алайкум. Институтда ўқийман. Рамазонда шайтонлар кишанланар экан демак инсон васваса бўлмаслиги керак эканда. Рўзадорман, қўлимдан келганча ҳаракат қиляпман. Аммо менда ҳамон турли бемаъни хаёллар бор. Таровеҳ намозларида уйқу босиб қоляпти. Амал қилаяпман, лекин баъзан эзилиб кетаман. Агар фақат амалимни ўйласам, сиқилиб ҳеч нимани қизиғи қолмайди. Дунёсиз динни маҳкам қилиб бўлармикан? Ёки ҳамма бало ўзимдамикан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шайтон кишанлангани билан нафсингиз бор. Рамазондан мақсад ўша нафсни тарбия қилишдир. Сиз маҳкам бўлиб, Аллоҳдан кўп сўранг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:09 | Савол-жавоблар | 141 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar