Никох ва Ота Она розилиги

Ассалому алайкум! Агар қиз бола йигитдан анча бой бўлса, қиз йигитни ва йигит ҳам қизни фақат иймон тўла қалбига меҳр қўйиб, бирга оила қуришни истаса, лекин қизнинг йигитни ўртаҳол ва хунукроқлиги учун у билан оила қурса “оқ қиламан" деса ва бой ва чиройли йигитгагина розилигини берса қиз бу ишда рози бўлмаса, қиз мажбур фақат "оқ қилмасинлар" деб никоҳ ўқилаётганда мажбуран розилик берса, никоҳ ўтмаган ҳисобланадими? "Бахтиёр оила" китобида қизнинг розилиги муҳим эканини ўқиганман, лекин шундай ҳолат бўлаётганда нима қилиш керак? Ўзини ниятида турсаю, лек ота ва она “оқ қиламан” десалар оқ бўлган ҳисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Никоҳ вақтида бағишладим деганида хоҳ рози бўлсин, хоҳ рози бўлмасин никоҳ боғланади. Ота-онага оқ бўлиш масаласи бу ҳолда ғойибона ҳал қилинмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:10 | Савол-жавоблар | 206 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar