Никоҳ бузилмадими

Ассалому алайкум! Аёлим бир гуноҳ иш қилиб қўйгани учун, унга “энди хотиним эмассан” ( бир маротаба айтдим) деб юбордим. Шу ҳолатда никоҳ бузиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз айтган ибора талоқнинг киноя навидан бўлиб, уни талоқ ният билан айтган бўлсангиз, боин талоқ тушган. Аввал бошқа талоқ қилинмаган бўлса маҳр бериб, никоҳлатиб оласиз. Идда шартмас. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:10 | Савол-жавоблар | 146 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar