Ошқозондаги яра

Ассалому алайкум! Рўзадорман. Онамнинг ошқозонида 3 та яраси бор. Врачлар, оч юрилса, яралар очилиб кетиши мумкин дейишган. Рўза тутсалар бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Буни бир-бирини танимайдиган диндан хабари бор бўлган учта мутахассис шифокордан сўраш керак. Агар ҳаммаси рўза тутиш мумкин эмас дейишса оралатиб тутиб кўради. Бунга ҳам қодир бўлмаса қишнинг қисқа кунларида қазоларини тутиб беради. Тузалишга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:13 | Савол-жавоблар | 142 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar