Яқинликдан кейин пешоб қилмаса

Ассалому алайкум! Киши жимо қилгандан сўнг пешоб қилмай ғусл олиб бамдод намозини ўқиди. Пешин намозига қадар тахоратни янгилаш учун мустахабга кирганда кийимига теккан озгина манийни кўрди. Шу холатда киши қайтадан ғусл олиш керак бўладими ёки тахоратни ўзи кифоя қиладими? Агар такроран ғусл олса унинг ўқиган бамдод намозини хам қазосини ўқиши керак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қайтадан ғусл олиш керак бўлади. Бамдодни қайта ўқиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:56 | Савол-жавоблар | 149 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar