Ислом дини обрўси

Ассалому алайкум! Ғайридинлар олдида таом егандан сўнг идишни тозалаб (нон ёки бармоқ билан) қўйиш керак эмас. Ушбу ҳаракатлар Ислом динининг обрўсига путур етказади деб эшитдим. Шу гап қанчалик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу нотўғри. Ким суннатга қанчалик даражада кўп амал қилса Аллоҳ унинг даражасини юқори қилиб қўяверади. Бизни хорлигимизга сабаб суннатларга амал қилмаслигимиздадир. Қолаверса ғайридиндан етадиган обрўни кераги ҳам йўқ. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:18 | Савол-жавоблар | 149 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar