Ақиқа маросими ҳақида

Ассалому алайкум! Аллоҳга шукр 3 нафар фарзандим бор. Қизим туғулганда жонлиқ сўймаганмиз. Аммо 2та ўғлим туғулганда 2013-2016-йилда хўжайиним эсон омон қутулиб олса бир қўйни сўйиб қўшниларга(бева бечора ва ўртача хаёт кечирадиганлари бор орасида) хомталаш қилиб тарқатаман деб ният қилганлар. Сўйгунча Бисмиллоҳни айтиб Худо йўлига деб сўйганлар. Мана шу 2 нафар сўйиб тарқатган жонлиқ (2та ўғлимга 2 та қўй сўйганлар) ақиқа учун сўйилганга ўтадими? Агар ўтмаса 3 та боламга 3та қўй сўйиб тарқатишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар ўша гаплар билан назрни ният қилмаган бўлса ўғилларингиз учун сўйилган икки қўйлар жоиз. Қайта сўйилмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:17 | Савол-жавоблар | 166 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar