Намоз қаср қилиб ўқиладими?

Ассалому алайкум! Биз ҳар ёзда дўстларимиз билан Чорвоққа дам олишга чиқамиз. Шунда масофа уйимиздан ҳисобланса 100 км, шаҳар чегарасидан эса 80 км ни ташкил этади. Намозларимизни қаср қилиб ўқишимиз керакми? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Масофа 86 км дан кўп бўлса, у ерда туришингиз 15 кеча-кундуздан кам бўлса, қаср қиласиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:19 | Савол-жавоблар | 162 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar