Қомат такбири Қазо намозлари ҳақида

Ассалому алайкум! 1. Дарсдан уйга келгунча намозларим қазо бўлиб қолади. Мен шу ҳолатда 3 маҳал қазо намозини ўқиётганда қомат такбирини ҳар бирига айтайми ёки фақат бошида ир марта айтайми? 2. Намоз вақтидан кеч қоламан кўпинча. Дейлик пешинни вақида адо этолмадим, аммо асргача бўлган фурсатда ўқисам бўладими? Қуёш чиқаётганда ботаётганда ва қиём вақтидан ташқари.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз чўнтагингизга жойнамоз оволиб, бир чеккада жой топиб, 4 ракъат фарзини бўлса ҳам ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:22 | Савол-жавоблар | 166 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar