Рўза тутишимга қаршилик

Ассалому алайкум! Ҳовлида ёлғиз келинман, 2 ёшга тўлмаган болам бор. Қайнонам рўза тутишимга қаршилар (уй-юмушларини вақтида улгуриб қилолмайсиз деб). Бундай вазиятда нима қилсам уларга тўғри тушунтира оламан ва муносабатимиз яхшилашади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз рўзани тутинг, қолганини эрингизга айтинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:22 | Савол-жавоблар | 152 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar