Отанинг инжиқлиги

Ассалому алайкум! Оилада ота жуда ҳам инжиқ бўлса, доим ўзини гапини тўғри деса, фарзандларига яхшилик тилайди, аммо уларнинг орзу, хоҳиш-истаклари, ниятларини ҳисобга олмаса, фарзандлар қандай йўл тутсин? Динимизда ота-онанинг поябзалига ҳам гап қайтариб бўлмайди. Отанинг фарзандида кўрмоқчи бўлган орзуси фарзандга ёқмаса аммо отанинг ризологи учун шу орзуни бажариши шартми? Фарзанднинг орзу- ниятлари ҳам 100 фоиз қонуний, шариатга хилоф жойи йўқ, аксинча амалга ошса жамиятга, ўзини охиратига жуда катта фойдалари бор. Фарзандларнинг ҳам қай даражада танлаш имкони бор?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Балоғатга етгач шариатга мувофиқ бўлса танлаш ихтиёри бор. Танлови истеъдодига мувофиқ бўлиши керак. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:23 | Савол-жавоблар | 165 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar