Рўза бўладими
Ассалому алайкум! Нафл рўза тутмоқчи бўлган киши ниятни тонг отгандан кейин қилса ҳам бўлаверади деб ўқидим саволларнинг бирида. Мен рўза тутаман эртага ин шаа Аллоҳ дейману, лекин агар саҳарликка турсам ўшанда ният қиларман деб ухлайман, ва эртаси куни бодод намозида тураман, ва ният қилиб оламан. Лекин 3-4 соатлардан кейин рўза тутганлигим эсимдан чиқиб, нонуштани тўлиқ қилиб олаяпман. Эсида йўқ бўлса рўза очилмаслигини биламан, аммо бу ҳолатда ҳамми? Агар бу рўза қасамнинг каффороти учун бўлсачи (ёки нафл бўлса ҳам)?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Рўзадор эсида йўқ бирор нарсани еб-ичганида эсига тушиши билан тўхтатиб оғзидагини туфлаб юборса рўзаси дуруст бўлади. Агар эсингизга тушгандан кейин ҳам еб-ичишда давом этсангиз рўза бузилиб, зиммангизга қазоси вожиб бўлади. Каффорат рўзасини бузган киши каффоратни бошидан қайтадан тутиб беради. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:26 | Савол-жавоблар | 141 | Рўза