Катта суралар ҳақида
Ассалому алайкум! Мен мана икки йилдирки Аллоҳ кетма-кет синовлар бермоқда. Икки йил олдин икки ойлик фарзандим қорнимда нобуд бўлганди. Февраль ойида кўричак бўлиб, операция бўлдим, ҳозир ҳам касалхонадаман, яна бир ҳомилам нобуд бўлиб операция қилиндим. Мен охирги бир йилда ибодатни кўпайтирдим, (олдин фақат бомдод ўқирдим), 5 маҳал намоз ўқимоқдаман. Қолаверса, “Ёсин” сурасини ёдладим, (Аллоҳ қодир қилгунча). Менга айтишдики, ибодатни кўпайтирганда, катта сураларни ёдлаётганда бошига кўп мусибат тушиб Аллоҳ синар экан. Шу гап ростми? Мен фақатгина Аллоҳ берган дарди учун шукур қилиб, ундан гўзал сабр сўрамоқдаман. Бундай вазиятда ношукурлик қилмаслиқ бидъатга берилмаслик ва Аллоҳни ғазабига учрамаслигим учун нима қилай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ёлғон. Аксинча бу Аллоҳ сизга ҳамма нарсангизни бут ва саломат қилиб берганда неъматга шукур қилмай ибодатни тарк қилганингиз учун бўлади. Шуни берганига ҳам шукур қилинг. Агар буни бермасдан қанча-қанча инсонлар қариб қартайганда ҳам соғу саломат Аллоҳ ҳаром қилган ишларда вафот этиб кетишмоқда. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:35 | Савол-жавоблар | 153 | Ақийда