Аёл махри

Ассалому алайкум! Мен уйланганимдан сўнг аёлимга намоз ўқишни, пок-нопокликларни билганимча яхши, юмшоқ гаплар билан ўргатяпман ва аёлим буни холис қабул қилиб ихлос билан урганяти. Никоҳдан ўтаётганимизда мен 30грамм тилло ёки ҳисоблап пулини маҳр қилиб беришни Аллоҳга ваъда бериб, аёлимни ҳалоллаб олгандим. Турмуш қурганимизга 3 йил бўлдики бирор маротаба қаттиқ гапирмаганман, урмаганман. Кунларнинг бирида аёлим менга “маҳр беришингиз шарт эмас, мен мингдан минг розиман чин қалбимдан”, деб айтди. Тўйимиздан чамаси 1 йил ўтгандан кейин оилавий шароитимиз оғирроқ бўлганига унга айтгандим, “шунга айтяпсанми” десам, “йўқ холис айтяпман. Сизни Худо менга берганини ўзи мен учун маҳр”, деди. Ислом динимиз нима дейди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Кечса улкан ажрга эга бўлади. Аллоҳим оилангизни ризқига, умрларингизга, ибодатларингизга, фарзандларингизга барака берсин. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:36 | Савол-жавоблар | 164 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar