Аксиялар савдоси ҳақида

Ассалому алайкум! Масалан, "ААА" компаниясини шарий скрининг қилгандан сўнг, ҳалол эканини аниқлаб савдога кирсак, айтайлик бу аксия кейинчалик бир неча ойлардан кейин ҳаром аксиялар қаторига кириб қолса унда қандай йўл тутиш керак? Бундай холатда савдода тушган пулни ҳукми қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аслида шаръий йўллар билан текшириб аниқланса кейин у ҳаром бўлиб қолмайди. Яхшилаб текшириб аниқлаш керак, шунда ҳам кейин аниқ бўлса, пулини қайтариб олади, олган даромадини савоб умид қилмасдан мискин фавқирларга бериб юборади.  Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 09:15 | Савол-жавоблар | 144 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar