Хотин ўз пулини эрига беришга мажбурми ёки йўқми

Ассалому алайкум! Аёл ўз ишлаб топган пулини эрига беришга мажбурми? Аёлнинг ўзи ишлаб топган пулида эрнинг қанча хаққи бор? Масалан аёл ишлаб пул топса, эр "мен оила бошлиғиман, хамма пул менда туриши керак", ёки шунга ўхшаган даъво билан хотин ишлаб топган пулга эгалик қилишга хаққи борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Агар эр хотинининг ишлашига рухсат берган бўлса топган пулини ҳаммаси хотиннинг шахсий пули ҳисобланади. 1 тийини ҳам эрнинг ҳаққи йўқ. Аммо эр хотинини нашаръий ишларда ишлатмасликка ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:45 | Савол-жавоблар | 162 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar