Мебелни насияга сотиш
Ассалому алайкум! Мен хунармандман, мебель ишлаб чиқараман. Бир кишидан заказ олгандим нархини бошида бир суммага келишгандик. У киши ярим суммасин бериб ярмини 2 ойдан сўнг берсам бўладими деди. Ёнимдаги шеригим сумма қўшилишини таклиф қилди, яъни 2 ой ичида 200 минг сўм. Шу ишимиз судхўрликка кирадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нақдда бошқа, насияга бошқа нарх белгилашингиз мумкин. Савдо вақтида иккисидан бирини аниқлаб тайинлаб олинглар. Яъни "Нақд олиб келсангиз етади, чўзсангиз шунча олиб келасиз" деб ноаниқ шаклда савдони тугатманглар. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 20:00 | Савол-жавоблар | 144 | Ҳалол ва ҳаром