Маҳр тайин қилинмасдан ўқилган никоҳ

Ассалому алайкум! Дугонам турмуш қурганига 16 йилдан ошди. Никоҳ ўқилаётган вақтда домла маҳр ҳақида ҳеч қанақа сўз айтмасдан эр хотинни розилиги билан никоҳлаб қўйган экан. Тўйдан кейин дугонам қайнонасига бир икки айтса, эътибор қилмаган экан. Турмуш ўртоғини ишлари ҳечам юришиб кетмади. Дугонам маҳрсиз никоҳ ўқилганига иши юришмасмикин деб ўйлаяпти. Маҳр белгиламай никоҳ ўқиса ҳам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Маҳр бермайман деб ўқитилса ҳам никоҳ боғланади. Сизнинг ҳолатингизда эрингиз зиммасига тенгқурларингизга эри маҳрига нима олиб берса, ўша нарсани олиб бериши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:51 | Савол-жавоблар | 134 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar