Садақа беришнинг ҳукми

Ассалому алайкум! Яқинда бир танишим имомдан эшитган гапини айтди. Айтишича қиёмат куни тиланчилар бир юзи қора бўлиб тириларкан (тиланчилик қилгани учун), тиланчига садақа берганлар икки юзи қора бўлиб тириларкан (тиланчиларга тиланчилик қилиши учун шароит яратиб бергани учун). Шу гап ростми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тўғри гап. Муҳтож бўлмасдан туриб тиланиш шаръан ҳаромдир. Муҳтожлигини  билатуриб имконияти бор қўшнилар уни шу ҳолатга солиб қўйишлари ҳам ҳалол эмас. عن ابن عباس رَضِي اللهُ عَنْهُ قال: قال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: ليس المؤمن الذي يشبع وجاره جائع إلى جنبه رواه الحاكم في المستدرك Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ёнидаги қўшниси оч бўлатуриб қорнини тўйғазадиган мўмин мўмин эмас” деганлар. Ҳоким ривояти.
Шу ўринда кўчадаги тиланчиларга садақа бериш жоизми – деган савол келиб чиқади. Садақа ниятида бермасин. Ҳадия деб, Аллоҳ мени беришга қодир қилибди деб берса жоиз. Гуноҳ ишга ишлатилишини билатуриб берса гуноҳ. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:52 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar