Никоҳнинг ҳукми қандай бўлади?
Ассалому алайкум! Сизларга қуйидаги саволни бергандим (Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар Аллоҳим илмингизни бунданда зиёда айласин. 2 нафар фарзандим бор. Турмуш қурганимга қарийб 10 йил бўлди. Аёлим мени кўп рашқ қилади. Бунга ўзим айбдорман. Яқинда аёлим билан қаттиқ урушиб қолдим ва жаҳл устида талоқсан дедим, орадан 15 дақиқа ўтиб яна “талоқсан” дедим. Кейин шу куннинг ўзида яна “талоқсан” дедим. Жаҳлим қаттиқлашиб “3 талоқсан” деб юбордим. Бу талоқларнинг ҳаммаси бир кунда айтилди. Ҳозирда жуда афсусдаман. Аёлимни қайтиб никоҳимга олсам бўладими?) Ўша вақтда сайтларингизда техник носозликлар туфайли сизларнинг жавобингизни олиш имкони бўлмаганди. Шунинг учун мен бу саволимга ечим истаб Фарғона вилоятидаги масжиднинг имом хатибига мурожаат қилгандим. Имом хатиб менга: ўз аёлим билан никоҳимни янгилаш мумкинлигини айтди ва мен аёлим билан никоҳимни янгитдан ўқитдим. Никоҳни Фарғона шахридаги масжид имом хатиби ўқиди. Никоҳда гувоҳлар қатнашмади. Шундан сўнг аёлим билан бирга яшадик ва аёлим яна отасини уйига кетиб қолди. Орадан вақт ўтиб мен сизларга юборган саволимга жавоб олдим. (Ваалайкум ассалом! Ҳамма талоқ тушган, сони ҳам учтадан ошган. Штрафини олиб никоҳловчилар ҳам бундай никоҳни ўқишмайди. Улар ҳам охиратини куйишидан қўрқишади. Валлоҳу аълам!) Мен шундан сўнг иккиланиб қолдим. Яқин кунларда Мусулмонлар Идорасига бордим. У ерда фатво бўлимидаги қори акамиз ҳам менга ҳамма айтган талоқларим тушганлигини, менга қайта ўқилган никоҳ нотўғри ўқилганлигини шунинг учун ҳам аёлим яна отасининг уйига кетиб қолганлигини айтдилар. Ота-онам ажрашиб кетишимга қарши. Лекин ҳаммамиз Аллоҳнинг розилиги учун ҳалол яшашлик учун тўғри йўлни истаябмиз. Сизларга саволим шуки: менга қайта ўқилган никоҳнинг ҳукми қандай бўлади? Қайта никоҳ ўқилганда махр тайинланган эди. Бунинг ҳукми қандай бўлади? Ва бу масалада фатво беришга ким ҳақли?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сизларнинг орангизга уч талоқ тушган. Имом қилган никоҳнинг ҳеч қандай эътибори йўқ. Аёлингизни иддаси чиққач бошқа турмуш қуради, яқинлик бўлади, кейин нариги эри ўз ихтиёри билан талоқ қилса ёки вафот топса аёлингизни яна иддаси тугагач сизга никоҳланса ҳалол бўлади. Акс ҳолда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қиёматга яқин эр-хотин бўлатуриб зино қилиб яшайдилар” деган ҳадсларига тушиб қоласизлар. Охиратингизни куйдирманг. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:53 | Савол-жавоблар | 162 | Оила ва турмуш