Сумалак ҳалолми

Ассалому алайкум! Баъзида сумалак пиширгунча катта ёшдаги оналаримиз, момоларимиз ҳар хил ният ва ширкка оид дуолар қилишганини эшитиб қоламиз. Бу сумалакни ейиш ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сумалакни оддий бир таом даражасидан кўтариш, қайсидир тўқима ривоятларни унга нисбатини бериш, тайёрлаётиб ният қилсанг ниятинга эришасан деб умидини унга солинадиган тошларга боғлаш, шаръан мутлақо жоиз эмас. Оддий бир таом деб пиширишни ва ейишни ҳеч қандай зарари йўқ. Чекка жойларда сумалакни кимларгадир атаб, назр ҳам қилиб юборишади. Бунчаликлари жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:57 | Савол-жавоблар | 149 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar