Уй хайвонларига ароқ ичириш
Ассалому алайкум! Ҳозирда айрим одамлар уйидаги касал қора молларини сотмоқчи бўлсалар бозорга олиб чиқишидан олдин шу жониворларга ароқ ичиришар экан. Ароқ ичиришдан мақсад бозорда мол ўзини яхши ҳис қилиб, иштаҳа билан еб, ўзини кўз-кўз қилиб турар экан. Натижада савдогар молни қимматроқ сотиб фойда кўрар экан. Шу молларнинг гўшти биз учун ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ароқ ичириш ҳаром, яхшироқ ҳолатни намойиш бўлиши учун ичириш иккинчи ҳаром. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Макр қилган биздан эмас” деганлар. Ичирилган молни сўйилса гўшти ҳаром бўлмайди. Шариатга мувофиқ сўйилса бўлди. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 23:02 | Савол-жавоблар | 139 | Ҳалол ва ҳаром