Назрга кирадими?

Ассалому алайкум! Ўғил фарзанд кўриш учун ўқиладиган дуо ҳақида муҳтарам шайх Ҳазратларидан сўралган бир саволга кўзим тушди. Унда айтиладики “Ким ҳомиладор хотинининг қорнига қўлини қўйиб: Бисмиллаҳил Аҳад Ас Сомадуллазий лам ялид ва лам юлад-Аллоҳумма инний саммайту маа фии хазал батни Муҳаммадин би исми Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалам”, деса ўғил фарзанд кўради дейилипти. Бу саволга шайхимиз шундай гап бор ва тажриба қилганлар ҳам бор деган эканлар. Агар бу дуони ўқиб кейин ўғил фарзанд кўрса, исмини Муҳаммад деб қўйишга назр қилган бўлиб қоладими? Бу дуода назр қилишга далолат гаплар борку?! Сизлар нима дейсизлар?Жавоб учун раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳа. Аввалига Муҳаммад деб қолганига бошқа исмни ҳам қўшиб айтсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:02 | Савол-жавоблар | 157 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar