Жамобимни бер деб туриб олса

Ассалому алайкум! Бир кун аёлим билан қаттиқ жанжаллашиб қолдик. Шунда “жавобимни бер”, деб туриб олди. “Жавобинг керак бўлса жавобингни бердим”, деб юбордим. Никоҳимиз бузилдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Орага талоқ тушган. Агар бу бир ёки иккинчиси бўлса никоҳлатиб олинг. Учинчиси бўлса ёки уч талоғини сўраб “жавобимни бер” деб сўраган бўлса, орага уч талоқ тушиб қолади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:03 | Савол-жавоблар | 170 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar