Аёлимнинг қазо намозлари

Ассалому алайкум. Аллоҳимга шукр менинг онам жуда яхши аёллар. Аёлимга муносабати меникиданда яхши десам ҳам бўлади. Гуруҳдаги баъзи саволларда келтирилган намоз ўқишига қарши бўлаётган қайноналар ҳақидаги саволни ўқиб эс-ҳушим йўқоляпти. Наҳотки юртимизда шундай одамлар бор?! Сизларда ҳам шундай бўлаётгандир. Савол бераётган келинларга эса ҳавасдаман. Сабаб аёлимни намозга ўргатишим озгина қийин кечяпти. Ўқишни бошлади алҳамдулиллаҳ, лекин тўлиқ эмас. Бомдод ва Хуфтон. Бошқа намозларни ҳам секин-аста қўшиб ўқишларини оҳисталик билан тушунтиряпман қўлдан келганча. Уриб ёки жуда ҳам қаттиқ туриб ўқитишни хоҳламайман. Аввалида қаттиқ турдим, бўлмади. Гап мулойимликда экан. Мен ҳар доим 5 вақт намозга даъват қиламан. Қўрққаним, Бомдод ва Хуфтон намозлардан бошқа қолдирилаётган намозларини вақтида ўқимасликларида менга ҳам гунох ёзиладими? Ниятим яхшилаб намоз нима эканлигини тушунтирганимдан кейин қазоларни ҳам ўқишликларига буюраман худо хоҳласа. Лекин бунга вақт керак. Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ бардавом қилсин. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:11 | Савол-жавоблар | 174 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar