Касалга атаб хўроз сўйиш
Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 4 йил бўляпти. Уйимизда кекса бувимиз борлар. Саратон касаллиги туфайли тўшакка ётиб қолдилар. Охирги кунларда овқат ҳам, сув ҳам ича олмаяптилар. Жонлари оғриқлар туфайли азобланмоқда. Шу сабабли уларни фарзандлари уйимизга Янгийўллик бир домлани олиб келишмоқчи. У домла қора хўрозни сўйдириб, хўрознинг қонини бемор пешонасига ва юзига суртишни буюрар экан. Сўйилган хўрозни эса сувга оқизиб юбориш керак экан. Шунда бемор соғайиб кетар ёки азобдан қутулар экан. Бу иш шариатимизга тўғри келадими? Агар тўғри келмаса қандай гуноҳларга сабаб бўлиши мумкин? Бу иш шариатимизга тўғри келмаса мен келинлик уйимда қайнона-қайнотамни кандай қилиб қайтаришим мумкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шариатимизга тўғри келмайди. Қон шариатда ҳаромлиги билан бирга оғир нажосат ҳам ҳисобланади. У бор жойда кофир жинлар тўпланади. Ўлимидан олдин иймонсиз кетишидан сақлансин. Бу касалликнинг мукофоти Аллоҳнинг ҳузурида улкан бўлади. عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: يَوَدُّ أَهْلُ الْعَافِيَةِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حِينَ يُعْطَى أَهْلُ الْبَلَاءِ الثَّوَابَ لَوْ أَنَّ جُلُودَهُمْ كَانَتْ قُرِضَتْ فِي الدُّنْيَا بِالْمَقَارِيضِ. رَوَى التِّرْمِذِيُّ هَذِهِ السَّبْعَةَ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қиёмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунёда терилари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар», дедилар».
Ушбу ҳадисларни Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу дунёда ўзига етган балоларни Аллоҳ таолонинг ҳукмидан деб билиб, уларга сабр қилган мўмин бандага бериладиган савобларга бу дунёда бало-офатлардан узоқда бўлиб ўтганлар ҳавас қилар эканлар. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган балоларга сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умидида бўлиш лозим. Ушбу ҳадиси шарифда бу дунёда бало-офатларга учраган мўмин банда учун катта тасалли бор. Шу билан бирга, алоҳида таъкидлаш лозимки, мўмин банда савоби кўп бўлар экан, деб, ўзини ўзи балога уриши ёки ўзига ўзи бало етишини тилаши мутлақо мумкин эмас. عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَ: أَحْصُوا لِي كَمْ يَلْفِظُ الْإِسْلَامَ؟ فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ، أَتَخَافُ عَلَيْنَا وَنَحْنُ مَا بَيْنَ السِّتِّ مِائَةٍ إِلَى السَّبْعِ مِائَةٍ، قَالَ: إِنَّكُمْ لَا تَدْرُونَ لَعَلَّكُمْ أَنْ تُبْتَلَوْا، قَالَ: فَابْتُلِيَنَا حَتَّى جَعَلَ الرَّجُلُ مِنَّا لَا يُصَلِّي إِلَّا سِرًّا Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. У зот:«Менга Исломни (калимаи шаҳодатни) неча киши талаффуз қилганини санаб беринглар», дедилар.«Эй Аллоҳнинг Расули, биз олти юз билан етти юз орасида бўлсак ҳам, бизга ёмонлик бўлишидан хавф қиласизми?» дедик.«Сизлар билмайсизлар, эҳтимол, ҳали балоларга дучор бўларсизлар», дедилар. Дарҳақиқат, балоларга дучор бўлдик. Ҳатто баъзиларимиз намозни фақат беркитиб ўқийдиган бўлди».
Шарҳ: Ислом янги тарқалаётган пайтда шунга ўхшаш қийинчиликлар жуда ҳам кўп бўлган. Ислом учун мусибатга учраш қадимдан маълум ва машҳур. Шунинг учун Ислом йўлида юрганларга бу нарса доимий равишда эслатиб турилади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 23:12 | Савол-жавоблар | 157 | Турли саволлар