Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида ювилган сувлари

Ассалому алайкум! Ҳурматли узтозлар, ҳозир бир мақола ўқиб қолдим сайтда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида ювилган сувлари осмонга буғланиб ёмғир бўлиб ёғиб хар бир томчи тушган жойда масжид барпо бўлган экан. Шу тўғрисида хадис ўқимаганман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу ҳақида биз ҳам ҳадис борлигини билмаймиз. Мутавалли Шаъровийга тегишли тушда шу ҳақида гапирилган. Тушда фақат буғлангани гапирилган холос. Биз уни ёлғон ҳам рост ҳам демаймиз, қолаверса бу нарсани бирорта бир шаръий ҳукмга алоқадор жойи йўқ. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:19 | Савол-жавоблар | 138 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar