Ароқни ичмасдан бошқа нарсада фойдаланиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ўртоқлар билан бахслашиб бир тўхтамга келаолмаяпмиз. Савол: 1. Ароқни автомобил (мошина) ойнасини ювиш учун "ювиш сув бачок"ига қуйиб мошина ойнасини шёткасида ювиш учун ишлатса харомми ёки жоиз эмасми? 2). Умуман маст қиладиган суюқликдан ичишдан ташқари нарсага ишлатса қанақа хисобланади(масалан кул обработкаси учун) бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳанафий уламолари нажосат бўлган нарсадан ейиш-ичишдан бошқа кемани ўлимтик ёғи билан ёғлаш, нажосат тушган ёғларни чироқ ёқишда фойдаланиш каби ишларда ишлатишни жоиз деганлар. Бунга мисол қилиб ҳайвоннинг тезаклари нажосат бўлсада деҳқончиликда фойдаланиш жоизлигини айтганлар. Қуйидаги ҳадисда жоиз эмас дейилишидан мурод савдоси жоиз эмаслигидир. عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ عَامَ الْفَتْحِ، وَهُوَ بِمَكَّةَ: «إِنَّ اللهَ وَرَسُولَهُ حَرَّمَ بَيْعَ الْخَمْرِ وَالْمَيْتَةِ وَالْخِنْزِيرِ وَالْأَصْنَامِ». فَقِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَرَأَيْتَ شُحُومَ الْمَيْتَةِ فَإِنَّهَا يُطْلَى بِهَا السُّفُنُ، وَيُدْهَنُ بِهَا الْجُلُودُ، وَيَسْتَصْبِحُ بِهَا النَّاسُ. فَقَالَ: «لَا، هُوَ حَرَامٌ». ثُمَّ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عِنْدَ ذَلِكَ: «قَاتَلَ اللهُ الْيَهُودَ، إِنَّ اللهَ لَمَّا حَرَّمَ شُحُومَهَا جَمَلُوهُ ثُمَّ بَاعُوهُ فَأَكَلُوا ثَمَنَهُ»
قَالَ أَبُو عَاصِمٍ: حَدَّثَنَا عَبْدُ الْحَمِيدِ، حَدَّثَنَا يَزِيدُ: كَتَبَ إِلَيَّ عَطَاءٌ: سَمِعْتُ جَابِرًا رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
 Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«У фатҳ йили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадаликларида у зотнинг «Албатта, Аллоҳ ва Унинг Расули хамр, ўлимтик, чўчқа ва бутлар савдосини ҳаром қилди», деяётганларини эшитган экан. Шунда: «Эй Аллоҳнинг Расули! Ўлимтик ёғи ҳақида нима дейсиз? Чунки у кемаларга суртилади, у билан терилар мойланади ва одамлар уни чироқларига ишлатишади», дейилди. Шунда у зот: «Йўқ! У(нинг савдоси) ҳаромдир», дедилар. Шундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ яҳудийларни яксон қилсин! Албатта, Аллоҳ унинг* ёғини уларга ҳаром қилган эди, улар эса уни эритишди, сўнгра сотиб, пулини ейишди», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Бошқа мазҳаблар асли ҳаром бўлган хамр, тўнғиз ёғилардан мутлақо фойдаланиш жоиз эмаслигини айтишган. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:21 | Савол-жавоблар | 166 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar