Ўзига ишонч
Ассалому алайкум! Устозлар, банда Аллоҳга таваккул қилганида ундан хар бир ишда Аллоҳга суяниши ва ишониши бунда фақат Аллоҳни кифоя бўлади деб билиши хамда уни вакил деб билиши талаб қилинади. Ва яна Журжоний "Таърифот"ида:"Таваккул Аллоҳнинг хузуридагига ишониш ва одамлар қулидан ноумид бўлишдир" деган. Мен бунда Аллоҳдан бошқага ишонмасликни тушиндим. Журжоний "Таърифотда" хам одамлар қулидан ноумид бўлиш айтилган бунда киши ўзидан хам ноумид бўлиши ва ўзига хам ишонч билдирмаслиги керак деб тушундим. Фақат Аллоҳга ишониш керак деб билдим. Бу тущунчаларим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ярми тўғри ярми нотўғри. Банда ўз қўлидагидан кўра ҳам Аллоҳнинг ҳузуридагига кўпроқ ишончда бўлиши керак. Агар бизда яқийн деган нарса топилганида эди сабабини амалга ошириб, қолга ҳеч бир нарсада ғам қилмаган бўлар эдик. Банданинг ўзига ишончи йўқлиги биринчи ўринда. Шунинг учун “кеча ўтди, эртанги кунни келишига ишонч йўқ. Бугунингда қилиб қол” деган эътиқодда бўлиши керак. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 23:29 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар