Намоз, сурат, шубха ва суннат

Ассалому алайкум! Хар хил товуш, инсоннларни овози намозни хушу билан ўқишга халал берса шунга қулоқни бирон восита билан беркитиб олса бўладими? 2). Нега расмини чиздириш мумкин эмасу лекин фотосуратга тушиш мумкин? 3). Шубха туғилса нима қилиш керак? 4). Намозни суннатлари хамма ерда хар хил мен бу давлатда бунча бунисида бунча деганларини ишитиб қолиб хайрон бўлдим. Аслида суннаттимизда бомдодни, пешинни, асрни, шомнни ва хуфтонни неча фарзу ва неча ракат ўқиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундай қилмас эдилар.
2). Бир биридан фарқ қилади.
3). Шубҳани кимга тегишли бўлса ўшанга мурожаат қилинг.
4). Сиз юртимиздагилар амал қилаётган нарсага амал қилаверинг. “Мўминнинг меърожи” китобини олиб ўқинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:44 | Савол-жавоблар | 140 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar