Оқ(ҳонаки) кабутарлар боқиш жоизми?

Ассалом алекум! Ҳурматли устозлар, дадам яқинда 55 ёшни қарши оладилар инша Аллоҳ, лекин ёшликдан уй кабутарларини боқишга жудаям қаттиқ қизиққан эканлар. Шу ёшларида ҳам ҳеч кабутар боқишни қўймаябти. Одамларни айтишича уйда кабутар бўлса барака бўлмас эмиш, шу тўғрими. Шу ёшларида ҳам кабутар боқиб юришлари яхшими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Жоиз амал. Ўша билан банд бўлиб ибодатлар қолиб кетмаса ва томга чиқиб қўшнилар уйига қарамасалар бўлди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:33 | Савол-жавоблар | 157 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar