Товуқларни сўйиш

Ассалому алайкум! Устозлар, биламизки гўшти ҳалол ҳайвонларни Бисмиллаҳ Аллоҳу Акбар деб сўйилади, лекин биз томонда бролер жўжалар кўп боқилади, 150-200 та жўжа бирдан сўйилади. Баъзи қассобларни кўрдимки бошида Бисмиллаҳ Аллоҳу Акбар деб сўйиб бошлайди, лекин 200та жўжа бўлса ҳаммасига айтмайди. Буни ҳукми қандай? У жўжаларни ҳалол ҳаромлигини сотиб олувчи қаердан билади? Ёки бошида айтган калимаси ҳаммасига ўтадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳар бирига алоҳида айтиши шарт, шундагина ҳаммаси ҳалол бўлади. Қассобга уқтириб қўйинглар. Ўша ҳаром гўштни еган ҳамманинг гуноҳига тенма-тенг гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:39 | Савол-жавоблар | 154 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar