Молиявий ёрдам сўраш

Ассалому алайкум! Инсон бошига бирор иш тушганда бировдан молиявий ёрдам сўраши мумкинми? Масалан: уйларни ремонтига, уйланишга ва ҳоказо. Бу Аллоҳдан ўзгадан умид қилиш бўлмайдими? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Зинодан сақланиш, фарзанд кўриш мақсадида уйланмоқчи ёки қиз бола турмуш қурмоқчи бўлса Аллоҳ таоло албатта бундай тўйни насибасини Ўзи етказиб қўяди. Исроф, гуноҳ, бидъатлар учун Аллоҳнинг ёрдами бўлмайди. Ундай ишлар учун қарз олиш ҳам уларга бериш ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:47 | Савол-жавоблар | 134 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar