Боланинг қулоғига азон айтилиши

Ассалому алайкум! Кўп манбалардан эшитиб билишимча, оилада фарзанд туғилганидан кейин унинг қулоғига азон чақирилиб исмини айтилиши керак деб билардим. Яқинда бир қори акамиз “бу бўлмаган гап Аллоҳни китоби битта, муқаддас Қуръони Каримда бу ҳақида ҳеч нима ёзилмаган” деди. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳадисларда очиқ-ойдин келиб турган бўлса, ўзича гапирган бўлса гапи эътиборга олинмайди. عَنْ أَبِي رَافِعٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَذَّنَ بِالصَّلَاةِ فِي أُذُنِ الْحَسَنِ بْنِ عَلِيٍّ حِينَ وَلَدَتْهُ فَاطِمَةُ رَضِي اللهُ عَنْها. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَصَحَّحَهُ  Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фотима (розияллоҳу анҳо)нинг туққан боласи Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумнинг қулоғига азон айтаётганларини кўрдим».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Термизий саҳиҳ, деган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифга биноан, янги туғилган фарзанднинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтиш мандубдир. Янги туғилган боланинг қулоғига кирган биринчи нарса Аллоҳнинг зикри бўлиши қандай ҳам яхши. Албатта, бу улуғ нарсанинг ўзига яраша баракаси бўлади.
Ривоятлардан бирида:
«Кимнинг боласи туғилса-ю, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтса, унга Умму Сибён зарар етказа олмас», дейилган.
Умму Сибён – болаларга зиён етказадиган жин тоифасидир. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:48 | Савол-жавоблар | 133 | Бола тарбияси
|
Boshqa savol-javoblar