Ўнг қўл гипс холатида тахорат олиш

Ассалому алайкум! Кишининг ўнг қўли гипс ҳолатида таҳорат қандай олинади? Чап қўлда юз ювиб, оғиз чайса бўладими ёки таяммум билан намоз ўқиладими? Жавобингиз учун ташаккур. Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳамма ишни чап қўлда бажариб таҳорат олади. Гипсни ҳаммасига масҳ тортади. Бир томонига тортгани кифоя қилмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:49 | Савол-жавоблар | 194 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar