Ишхонадаги аёллар
Ассалому алайкум! Ўнтача йигит ишхонада ётиб ишлаймиз. Бир нечта қизлар ва ажрашган ёш аёллар ҳам ёлғиз ўзлари шу ерда ётиб ишлайди. Бу ҳолат қай даражада тўғри ёки нотўғри. (Бир неча маротаба зино ишлари ҳам бўлган. Бу ерда ёмон ишдан қайтарадиган бирор киши йўқ.) Қандайдир йўллари бўлиб бу ҳолат тўғри бўлса майли. Лекин, нотўғри бўлса нимадир дейишимиз керакми? Бир марта бўлса ҳам. (Савол тугади). Биз юзига айтолмаслигимиз мумкин. Телеграммда чиқса ўқиб берардик. Ноўрин бўлса узр. Сизларга раҳмат. Аллоҳга шукр ишхонамизда баъзи кишилар беш вақт намоз ўқийди, янги келди. Бу саволни беришимга сабаб ўшалар. Биргаликда ҳаммага ўқиб берамиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Исро” сурасида марҳамат қилади: وَلاَ تَقْرَبُواْ الزِّنَى إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاء سَبِيلاً 32. Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фаҳш иш ва ёмон йўлдир.
Оятда «зино қилманглар», эмас, балки
«зинога яқинлашманглар», дейилмоқда. Бу эса «зино қилманглар», дегандан кўра қаттиқроқдир. Мўмин-мусулмон одам зино қилиш тугул, унинг яқинига ҳам йўламаслиги керак. Зинога олиб борувчи нарсалардан ҳам узоқда бўлиши лозим. Чунки
«Албатта, у фаҳш иш ва ёмон йўлдир».
Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни барча фаҳш ишлар ва ёмон йўллардан қайтарган. Энди эса ҳам фаҳш иш, ҳам ёмон йўл бўлган зинодан қайтармоқда. Мўмин-мусулмонлар бу ишнинг нақадар хатарли эканини тушуниб етмоқлари ва ундан қайтмоқлари лозим.
Уламоларимиз зинодан қайтариш ҳақидаги ушбу оятнинг ундан олдинги фарзандларни ўлдирмаслик ҳақидаги оятдан кейин ва ноҳақ одам ўлдиришдан қайтарган оятдан олдин келиши бежиз эмас, деган фикрни олға сурганлар. Чунки зино – ҳалол-пок йўл билан сарфланса, фарзандлар пайдо бўладиган моддани беҳуда, ҳаром йўлда сарф қилишдан иборатдир. Зинокор иложи борича ушбу ҳаром алоқа туфайли бола бўлиб қолмаслигига уринади. Мабодо бола бўлиб қолса ҳам, уни туғилишидан олдин ёки кейин ўлдиради. Агар зинодан бўлган бола ҳаётга келса ҳам, ҳаромдан бўлгани учун жамиятда тирик ўлик бўлиб юради.
Шу билан бирга, зино жамиятга ҳам катта зарарлар келтиради, бора-бора уни ҳалок қилиши мумкин. Қадимдан зинога мубтало бўлган жамият ва давлатлар ҳалокатга учраб келган. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 23:50 | Савол-жавоблар | 146 | Аёлларга оид масалалар