Мавлудда пул олиш бериш

Ассалому алайкум! Аввалам бор сизларга раҳмат саволларга вақт топиб жавоб бераётганингиз учун. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Яна ўша мавлуд масаласи. Савол ноўрин бўлса олдиндан узр сўрайман. Бизда Бухорода мавлуд килишса аёллар мавлудга худди туғилган кун ва бошқа маросимларда пул беришгани каби пул беришаркан. Якинда билиб колдим. Ман бундай қилманглар асли мавлуд пайғамбаримизни сийратларини ўрганиш учун дедим. Онам яқинда мавлуд қиламан қушни аёлларни чақираман улар пул беришса нима қилай авваллари ман ҳам қушниларга пул берганман дедилар. Ман олмасликларини айтдим. Ҳатто кимдир ифторлик қилса ҳам пул беришаркан. Албатта эркаклар орасида бу нарса учрамайди. Лекин шу пул бераётган аёлларни купи рози бўлиб бермаётган бўлса керак. Ман сандан қолмайман қабилида иш тутишади. Илтимос жавоб берсангизлар буни ҳато деб ўйлайман. Иложи бўлса шунақа нарсаларни ҳукмини телевидиния орқали таништирилса. Бу аёлларга маҳаллани имоми айтишса қилишмайди лекин телевизорда айтса ишонишади. Вақтингиз учун рози бўлинг!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш шаръан жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:59 | Савол-жавоблар | 131 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar