Жонлиқ сўйишда Бисмиллаҳни дилдан айтиш

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Барчамиз биламизки жонлиқ сўйилганда жонлиқ халол бўлиши учун Бисмиллаҳи Аллоҳу Акбар дейиш керак. Агарда ушбу дуоларни айтмасдан кўнглида ният қилиб жонлиқни сўйса халол бўладими? Бир отахон ушбу дуоларни айтмасдан кўнгилда ният қилса сўйилаётган жонлик халол бўлади деб айтди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳалол бўлмайди. Кўнгилда ният қилиш Аллоҳ таолонинг қуйидаги оаятига тушмайди. Аллоҳ таоло “Анъом” сурасида мсарҳамат қилади:  وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَى أَوْلِيَآئِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ إِنَّكُمْ لَمُشْرِكُونَ۝ 121. Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Шубҳасиз, у фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар.
Зикр қилиш энг паси ўзининг қулоғи эшитадиган даражада Бисмиллаҳи Аллоҳу акбарни айтиши билан бўлади. Ундан пасти зикр қилиш ҳисобланмайди. Сўйилган ҳайвон ҳаром бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:02 | Савол-жавоблар | 149 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar